
Ислом молиясига сармоя киритинг
”Ўзбекистонда Ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақти-соати келди. Бунга Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилади.”
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатидан
UZARO INVESTхизматлари
Янги ёки аввал қурилган ховли ёки хонадонни Ислом молияси қоидаларига асосан муддатли тўловга харид қилиш
Автосалон ёки автобозордан автомобилни Ислом молияси қоидаларига асосан муддатли тўловга харид қилиш
Сармоя киритиш
Ширкат томонидан Ислом молияси тамойилларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ сармоя киритиш, молиявий ижара (ижара мунтахия бит-тамлик), уй-жойни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш хизматлари йўлга қўйилган.
Лойиҳа коммандит ширкатидаги тўлиқ шерик “ОQIL HIMOYA kommandit shirkati” КШ томонидан бошқарилади.
Коммандит ширкатининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисидаги” қонунига (https://lex.uz/docs/21826 ) мувофиқ юритилади, ушбу қонун билан ҳавола бўйича ўтиб танишиб чиқиш мумкин.
Ширкатга сармоя улуш (ҳисса) киритиш шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда сармоядор ширкатга пул тикади, (тўлиқ шерик) эса иш юритади. Сармоядор фойданинг 80 фоизини (ўз улуши доирасида) олиши белгиланган. Зарар бўлган тақдирда уни сармоядор ўз зиммасига олади, бунда бошқарувчи фойда олишга ҳақи бўлмайди.
Сармояга нисбатан ҳиссадорнинг фойдаси йиллик 17% атрофида (таҳминан) ташкил қилади.
Киритилган сармоя актив, яъни мулк сотиб олиш учун йўналтирилиб мижозларга ижарага берилади ёки устама билан сотилади, бунда мулкка нисбатан таъқиқ қўйилиб сармоянинг хавфсизлигини таъминлайди.
Жамоа
Асосий ниятимиз: Ҳалқимизга хавфсиз фаолиятга сармоя қилиб пул жамғариш ва ҳалол фойда олишга имконият яратиш, шунингдек мулкни ҳалол йул билан муддатли тўловга харид қилиш имкониятини тақдим қилиш
Молия соҳасида 18 йиллик юридик тажрибасига эга, адвокатлик фаолиятини юритади. Жамоада ҳужжатларни юридик экспертизаси ва ҳуқуқий маслаҳат беришга масъул.
"Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" аъзоси. Ҳиндистондаги, Девбанд шахрида жойлашган Дорул-улум олийгоҳида, фатво факултетида таълим олганлар.
Молия ва муассасаларини кредит рейтингини баҳолаш соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. Жамоада молиявий ва бухгалтерия ҳисоботи ҳамда мижозларни молиявий барқарорлигини баҳолашга масъул.
Риск менеджмент соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, иқтисодчи ва математик. Фаолиятни операцион бошқарувини амалга оширади.
Молия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. Жамоада сармоядор ва мижозлар билан ишлаш, бизнес жараёнларни мувофиқлаштиришга масъул.
Информацион хавфсизлик соҳасида 12 йиллик таржибага эга. Жамоада бизнес жараёнларни автоматлаштириш, информацион хавфсизликни таъминлашга масъул.
UZARO INVEST уй-жой ва автомобилни ислом молиясига асосланган муддати тўловга сотиш фаолиятини 2020 йил ноябр ойидан бошланган бўлиб бугунга қадар 100 га яқин инвесторларга мулк сотилган
Саволларингиз борми?
Бизга мурожаат қилинг, имкон борича тезроқ жавоб берамиз.