UZARO INVEST орқали автомобил сотиб олиш


Автосалондан янги ёки автобозордан минилган ва қиймати 100 миллион сўмдан юқори бўлган автомобилни Ислом молияси қоидаларига асосан МУРОБАҲА ТАҚСИТ САВДОси ёки ЭГАЛИК БИЛАН ЯКУНЛАНУВЧИ ИЖАРАга яъни муддатли тўловга харид қилиш.

Харид қилиш режалаштирилган мулк қиймати бўйича ширкат билан ҳисса киритиш шартномаси асосида ширкат хисобрақамига банк орқали уставга хисса киритиш кўринишида тўлов қилиб пул маблағлари жамғариб борилади. Ширкат сони 50 дан 100 тагача бўлган сармоядорлардан иборат гурух шакллантириб, ушбу гурухдаги сармоядорларга шаклланган пул хисобига навбат билан мулк олиб устама билан сотади. Навбат хар ойда сармоядорлар орасида харид қилиш режалаштирган мулк қийматини қўпроқ қисмини тўлаган хиссадорларга берилади.

Навбат белгиланган ҳиссадор ўзининг харид қилиш режалаштирган мулкни ширкатга кўрсатади. Ширкат мижоз белгилаган мулкни харид қилади ва устама* билан мижозга сотади. Ширкат харид қилган мулкни ширкатда белгиланган йиллик устама* билан мижозга сотади. Автосалонадан харид қилинган мулкни мижозга сотишда Ислом молияси бўйича МУРОБАҲА ТАҚСИТ САВДО ёки ЭГАЛИК БИЛАН ЯКУНЛАНУВЧИ ИЖАРАга асосида сотиш мумкин. Автобозордан аввал минилган автомобиллар Ислом молияси бўйича МУРОБАҲА ТАҚСИТ САВДО билан мижозга сотилади.

*Устама ширкат томонидан белгиланади. Хар бир гурухда устама ширкат томонидан турлича ўрнатилиши мумкин.

01/

Мулк олиш учун ширкат билан шартнома тузиб ўзининг харид қилиш режалаштирган мулк қийматининг маълум миқдордан ширкатнинг банк хисобрақамига тўлаб борилади.

02/

Хиссадорлар сони бир гурухда 100 тагача бўлиши мумкин. Ўзаро тўпланган пул хисобига шу гурухдагиларга навбат билан хар ой мулк олиб берилади.

03/

Навбат хар ойда ўзининг харид қилиш режалаштирилган мулк миқдорининг кўпроқ қисмини тўлаган инвесторларга берилади, мулк кийматидан камрок хисса киритиб йиғиб борган кейинроқ мулкдор бўлади.


UZARO INVEST навбат берилган хиссадор томонидан кўрсатилган мулкни аввал ширкатга расмийлаштирилади ва 3 иш кунига қадар мижоз номига ўтказиб берилади.


Ширкат мулкни сотиб олиб мижозга сотиш вақтида мижоз томонидан тўланган қийматдан қолган қисмига устама хисобланади. Бунда устама ва муддат бир мартталик келишув асосида белгиланади.


UZARO INVEST мулкни сотиб олишдаги харажат мулк қийматига қўшилади. Мижозга сотиш вақтидаги харажат мижоз томонидан тўланади.


UZARO INVEST орқали мулк сотиб олишда қўшимча хужжатлар талаб этилмайди. Бироқ мулк сотиш вақтида мижознинг муддати ўтган қарздорликлари бўлмаслигига эътибор қаратилади.


UZARO INVEST томонидан мулк сотиш вақтида ушбу мулкка нисбатан Нотариал идора томонидан сотиш ёки бегоналаштиришга таъқиқ қўйилади. Мижозга сотилган мулк таъминоти сифатида ушбу мулкнинг ўзи ҳисобланади.


Бир гурухда 50 тадан 100 тагача сармоядор инвесторлар бўлади, Шулар орасида хар ойда энг кўп миқдорда мулк қийматини тўлаган хиссадорга навбат белгиланади. Гурухда навбат келиши мижоз тўловларига боғлиқ бўлади.

Лойиҳа бўйича бир неча турдаги тўловлар мавжуд, жумладан:

  • Дастлабки тўлов: Харид қилиниши режалаштирилган мулк қийматининг бошланғич тўлови (энг кам миқдори 10%)
  • Харид қилиниши режалаштрилган мулк қолган қиймати ойма-ой тўловлари: тўлов ойма-ой тенг миқдорларда тақсимланган холда тўлаб борилади
  • Харид қилиниши режалаштирилган мулк қийматидан 5% кафолат тўлови (мулк ширкат томонидан харид қилингандан сўнг мижоз томонидан сотиб олишдан бош тортган холда ширкатнинг мулк расмийлаштириш харажатларини кафолатлайди ва олди-сотди шартномаси расмийлаштирилгандан кейин биринчи тўлов сифатида қабул қилинади)
  • Ширкат томонидан мулк харид қилингандан сўнг хиссадорга мулкни сотиш нотариус тўловлари (мулк хиссадор номига расмийлаштирилган холда нотариус ва ЙХҲБ га тўловлар)
  • Мулк суғурта тўлови (мулк тури ва қийматидан келиб чиқиб белгиланади)
  • Мулк қийматидан бошланғич тўлов, ойма-ой тўловлар ва мулк қийматининг 5% кафолат тўловидан қолган қиймати йиллик 15% устама қўшилиб тўлов муддатига тенг миқдорида тақсимланади ва тўлаб борилади. ((Бунда қолдиқ қиймат муддатли тўловда тўланишини инобатга олган холда йиллик 15% устама хаққи қўшилади)

Саволларингиз борми?

Бизга мурожаат қилинг, имкон борича тезроқ жавоб берамиз.