ИНВЕСТИЦИЯ


Ширкат томонидан Ислом молияси тамойилларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ сармоя киритиш, молиявий ижара (ижара мунтахия бит-тамлик), уй-жойни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш хизматлари йўлга қўйилган.

Лойиҳа коммандит ширкатидаги тўлиқ шерик “ОQIL HIMOYA kommandit shirkati” КШ томонидан бошқарилади.


Коммандит ширкатининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисидаги” қонунига (https://lex.uz/docs/21826 ) мувофиқ юритилади, ушбу қонун билан ҳавола бўйича ўтиб танишиб чиқиш мумкин.


Uzaro invest лойиҳасига инвестициялар Ислом молияси қоидаларига қўра МУЗОРАБА яъни ширкатда ҳиссадор бўлиш шарти асосида сармоядор сифатида тўлов қилинади.


Ширкатга сармоя улуши (ҳисса) киритиш шартнома асосида амалга оширилади. Бунда сармоядор ширкатга таъсисчи сифатида пул тикади. Сармоядорлар томонидан тўланган пуллар ҳисобидан уй–жой ва автомобилни муддатли тўловга сотиш мақсадида фойдаланилади.


Уй-жой ва автомобил сотиш ҳисобидан олинган соф фойданинг 80 фоизини Сармоядорлар (ўз улуши доирасида) олиши белгиланган. Зарар бўлган тақдирда уни сармоядор ўз зиммасига олади, бунда бошқарувчи фойда олишга ҳақи бўлмайди. Сармояга нисбатан ҳиссадорнинг фойдаси йиллик 17% атрофида (таҳминан) ташкил қилади.


Киритилган сармоя актив, яъни мулк сотиб олиш учун йўналтирилиб мижозларга ижарага берилади ёки устама билан сотилади, бунда мулкка нисбатан таъқиқ қўйилиб сармоянинг хавфсизлигини таъминлайди. Ҳиссадорлар киритган пуллар ширкат томонидан сотилган уй–жой ва автомобллар билан кафолатланади.

Сармоядорлар томонидан киритилган пуллар ҳисобига ҳалқимизга уй-жой ва автомобилни ҳалол йўл билан муддатли тўловга харид қилиш имконияти пайдо бўлад.


UUZARO INVEST билан он-лайн ёки офисга ташриф буюриб шартнома имзолаш ва банк офислари ёки мобил тўлов иловалари орқали тўлов қилиш мумкин.


UZARO INVEST га киритилган сармояларни ширкат томонидан асосий мақсадга яъни уй жой ва автомобил сотиш фаолиятига йўналтирилади ва шу маблағлар хисобига олинган фойдани 80% инвесторларга тўлаб берилади.


UZARO INVEST йил натижаларига кўра олинган фойдани сармоядорлар улушига мутаносиб равишда молия йили охирида тақсимланади ва тўлаб берилади.


UZARO INVEST фаолиятига сармоя киритиш шартномаси Ўзбекистон Респулбикаси қонунчилиги бўйича ширкат уставига ҳисса киритиш шартномаси орқали амалга оширилади.


UZARO INVEST уй жой ва автомобилни устама билан муддатли тўловга сотиши хисобига олинган соф фойданинг 80% миқдорини сармоядорларга тўлаб беради. Бу сармоядорга молиявий хисобда йиллик 10 - 17 фоиз миқдоригача даромад келтириши мумкин. Бу ерда бизнеснинг олтин қоидаси амал қилади, яъни киритилган инвестиция риски камлиги боис олинадиган даромад ҳам шунга мутаносиб ҳисобланади.


UZARO INVEST фаолиятига киритилган сармоя авваламбор Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан кафолатланган, қолаверса сармоя киритган шахс ширкат уставида таъсисчи сифатида рўйхатга олинганлиги боис ширкат томонидан сотилган уй жой ва автомобиллар сармоядорларнинг пули қайтарилиши кафолати хисобланади.

Саволларингиз борми?

Бизга мурожаат қилинг, имкон борича тезроқ жавоб берамиз.